Академик фаолият ва регистратор бошқармаси

18 апрель 2024

Файзиев Зоҳиддин Хасанбоевич


Академик фаолият ва регистратция бошқармаси бошлиғи,,
Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Телефон: +99891 450-22-44
Электрон почта: zohidfayz2244@mail.ru
 
Қабул кунлари:  Ҳар куни

Меҳнат фаолияти

2011 - 2020 йй  Қарши давлат университети Психология кафедраси ўқитувчиси                                             

2020 - 2021 йй   Психология кафедраси катта ўқитувчиси          

2021 - 2022 йй   Психология кафедраси мудири                                                                               

2022 - 2023 йй  Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент                                                   

2023  й              Қарши давлат университети Ўқув - услубий бошқарма бошлиғи                                                                                                                                                                                  

Асосий вазифалари

Қарши давлат университети Кузатув Кенгаши йиғилишининг 2023-йил 11-октябрдаги 8-сон баёни, Қарши давлат университети ректорининг 2023-йил 17-ноябрдаги 575 Х-сонли ва 2024-йил 14-февралдаги 84 Х-сонли буйруқлари ҳамда 2024-йил 29-мартдаги университет кенгашининг 7-сонли Қарорига асосан университет тузилмасида Академик фаолият ва регистратор бошқармаси ташкил этилган.

Бошқарманинг асосий фаолияти таълим тизимини рақамлаштириш, ўқув жараёни ва талабаларга хизмат кўрсатиш, кредит-модуль тизими бўйича барча маълумотларни электронлаштириш, академик фаолиятни рақамли ташкил этиш, таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш, битирувчиларни иш билан таъминлаш ва уларнинг амалиётини электрон бошқариш каби вазифаларни амалга оширади.

Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, таълим-тарбия соҳасини тартибга солишга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъатининг қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруқ ва баёнлари, университет Кенгаши қарорлари, университет ректорининг буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ва локал ҳужжатларга амал қилади.

Бошқарма мустақил таркибий тузилма бўлиб, у университетнинг ректори ва ўқув ишлари бўйича проректорига бўйсунади.

Бошқарма таркиби: Академик фаолиятни бошқариш бўлими, Қабул жараёни ва талабалар регистрацияси бўлими, Маълумотлар базаси бўлими, Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими, Карьера маркази, Талабалар билан ишлаш бўлимлари фаолият олиб боради.

Бошқармада бошқарма бошлиғи, унинг муовини, бўлими бошлиқлари, бош мутахассис ва инспектор лавозимлари мавжуд.

Академик фаолиятни бошқариш бўлими вазифаси- Академик мобиллик бўйича маълумот бериш, ўқув жараёнини тизимли бошқариш ва уни таҳлил қилиш, кафедра ўқув юкламалари ҳамда штат бирликлари шакллантириш, ўқув жараёни графигини ишлаб чиқиш, ўқув йили учун ДТС, малака талаби, ўқув режа ва фан дастурларига асосан ишчи ўқув режа ҳамда ишчи фан дастурларини яратиш ва тасдиқлаш, талабаларнинг назорат турлари ҳамда якуний давлат аттестация синовларини ташкил этиш, талабаларга академик транскрипт бериш, профессор-ўқитувчиларга фанларнинг календарь режасини тасдиқлашдан иборат.

Қабул жараёни ва талабалар регистрацияси бўлими вазифаси- Қабул параметрлари тўғрисида маълумот бериш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва академик таътил олиш тартибини амалга ошириш, Республика ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчирган абитуриентларга алоқа хат бериш, абитуриентларга тест синовлари ва касбий-ижодий имтиҳонлар бўйича маълумот бериш, ўқишини кўчирган талабалар учун фанлар фарқи қайдномаларини тарқатиш, талабаликкка қабул қилинган абитуриентларни шахсий йиғмажилдини шакллантириш ва уларни буйруқ лойиҳаларини тайёрлашдан иборт.

Маълумотлар базаси бўлими вазифаси- Университетга тегишли барча турдаги маълумотлар базани яратиш, талабаларнинг ўқиши тўғрисидаги маълумотномани таёрлаш ва етказиш, тўлов-шартнома миқдори ва уларни расмийлаштириш тўғрисида ахборот бериш, университет паспорти тўғрисидаги маълумотларни янгилаб бориш, талабалар контенгентини шакллантириш, диплом квалификациясини бериш, битирувчиларга якуний давлат аттестация синови натижаларини етказиш ва талабалар давомати мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишдан иборат.

Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими вазифаси- Кредит-модуль тизими тўғрисида маълумот бериш, академик қарздор талабалар учун қайта ўқишни ташкил этиш бўйича аризаларни қабул қилиш ва ўқиш графигилари тайёрлаш, Hemis тизими (платформа) фаолиятини бошқариш, мониторингини олиб бориш ва статистикасини юритиш, талабаларга кредит ҳафталигида фанлар катологи тўғрисида маълумот бериш, профессор-ўқитувчилар учун таълимни кредит-модул тизими тўғрисида семинарлар ташкил этиш, фан ресурсларини тизимга жойлаштириш таҳлилини олиб бориш, хорижий ва республика ОТМларидан ўқишни кўчирган талабаларнинг транскриптларига асосан GPA кўрсаткичларини ҳисоб беришдан иборат.

Карьера маркази вазифаси- Бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот бериш, талабаларнинг малакавий ва педагогик амалиётини тизимли ташкил этиш, битирувчиларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати мониторинг олиб бориш ва иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолашдан иборат.

Талабалар билан ишлаш бўлими вазифаси- Талабаликка қабул қилинганлик, курсдан-курсга ўтиш, курсдан қолдириш, академик таътил ва четлаштириш буйруғидан кўчирма бериш, бакалавр дипломини тарқатиш, ўқув жараёни тўғрисида маълумот ва маслаҳат бериш, талабаларнинг шахсий йиғмажилди сақлаш ва улардан нусха тарқатиш, талабаларга университет тузулмаси тўғрисида маълумотлар бериш, сиртқи таълими шакли талабалари учун чақурув хатини юборишдан иборат.