01 / 07
02 / 07
03 / 07
04 / 07
05 / 07
06 / 07
07 / 07

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

АЙРИМ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ, ШУНИНГДЕК ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 19 октябрда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 422-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 353-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) 9-моддасининг иккинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 97-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 7-модданинг 4-бандидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 510-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 13-модданинг иккинчи қисмидаги «масалалари» деган сўз чиқариб ташлансин;

2) 16-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16-модда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг маҳаллий органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш ҳамда фуқароларни тегишли кафолатлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

меҳнат бозори ҳолатининг мониторингини ташкил этади ҳамда шу асосда ҳудудлар ва тармоқлар кесимида янги иш ўринларини ташкил этишга доир йиллик буюртмаларни шакллантиради;

меҳнат бозорини тартибга солиш ва бандлик соҳасида бозор шароитларига мос келадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

аҳолини иш билан таъминлаш масалалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва маҳаллий меҳнат органларига услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси деб юритилади) маблағларидан ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, унинг малакасини ошириш учун фойдаланишнинг йўналишларини белгилайди;

аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан текширув ва назоратни таъминлайди;

ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларни иқтисодиётнинг ва меҳнат бозорининг ҳақиқий эҳтиёжларига мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиради;

бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини улар эгаллаган мутахассисликларга мувофиқ ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

илғор ахборот технологияларини ишга жойлаштириш жараёнига жорий этади, шу жумладан Бўш иш ўринларининг миллий базасини яратади ва уни доимо ривожлантириб боради;

ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида замонавий инфратузилмани ва рақобат муҳитини яратади;

аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Маҳаллий меҳнат органлари:

меҳнат органларига мурожаат этган ишсизларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлайди;

фуқароларга мақбул келадиган ишни танлашда, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга ва бошқа иш берувчиларга эса зарур ходимларни танлашда ёрдам беради;

меҳнат органларига мурожаат этган фуқаролар ва иш берувчиларга иш топиш ва ишчи кучи билан таъминланиш имкониятлари тўғрисида, ходимларга нисбатан қўйиладиган талаблар ҳақида ва иш билан таъминлашга тааллуқли бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар беради;

ишламаётган фуқароларни касбга ўргатиш, қайта ўргатиш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида ўқув юртлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузади;

ишсизларнинг рўйхатга олинишини таъминлайди ва уларга ёрдам кўрсатади, шу жумладан нафақалар тайинлаш ва тўлашни амалга оширади;

меҳнат бозорининг ҳолатига ва мазкур бозорни ривожлантириш истиқболларига баҳо беради ҳамда унинг мониторингини ташкил этади ва ўтказади ҳамда тегишли ахборотнинг тарқатилишини таъминлайди;

иш қидириб мурожаат қилган фуқароларнинг, шунингдек бўш иш ўринларининг (вакант лавозимларнинг) ҳисобини юритади;

аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилиши мониторингини ушбу дастурларга киритилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган ахборот, шунингдек давлат статистика органларининг маълумотлари асосида амалга оширади;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан мўлжалланаётган тузилмавий ўзгаришлар ҳамда амалга оширилиши натижасида ходимлар ишдан озод этилиши мумкин бўлган бошқа тадбирлар тўғрисида, шунингдек бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги, меҳнатнинг хусусияти ва шарт-шароитлари тўғрисида ахборот олади;

давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан уларнинг йўналиши ва ихтисослашуви, битирувчиларнинг касб-малака таркиби ҳамда сони тўғрисида ахборот олади;

меҳнат органларига мурожаат этган фуқароларни касб тайёргарлиги ва малака даражасига мувофиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга уларда бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) бўлган тақдирда ишга жойлаштириш учун юборади;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилиш учун иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўриб чиқиши учун киритади, шунингдек мазкур фуқароларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юборади;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишончномаси асосида улар номидан фуқароларни ишга жойлаштириш тўғрисида уларни олдиндан (зарурат бўлган тақдирда) касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, йўлкира, кундалик харажатлар ҳақини тўлаш шарти билан шартномалар тузади, шунингдек янги яшаш ва иш жойига кўчиб бориш чоғида тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан ёрдам пули беради;

ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига белгиланган тартибда уларнинг ўз хоҳишига кўра жўнатади;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;

фуқароларга ишсизлик нафақасини белгиланган тартибда тайинлайди.

Маҳаллий меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Меҳнат органлари томонидан аҳолига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, бошқа иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар, шу жумладан меҳнат бозори ҳолати тўғрисида ахборот бериш бўйича хизматлар бепул амалга оширилади»;

3) 28-модданинг учинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 35-модданинг иккинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги 513-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 9, 340-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 14-моддасининг биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 839-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-410-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 275-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модданинг:

биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги ва учинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 28-модданинг биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 29-модданинг биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 384-модда) 37-моддаси биринчи қисмининг «е» бандидаги «докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида» деган сўзлар «катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) 531-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд қарорининг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари суд қарорининг нусхаси билан бирга биринчи инстанция суди томонидан суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига юборилади».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «194, 218» рақамлари «194, 2091, 218» рақамлари билан алмаштирилсин;

2) қуйидаги мазмундаги 612-модда билан тўлдирилсин:

«612-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш

Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, —

энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, —

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Оз миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача бўлган доирадаги, кўп бўлмаган миқдор деганда эса, энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади»;

3) 97-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«97-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш, —

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 193-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«193-модда. Депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш

Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш»;

5) қуйидаги мазмундаги 2091-модда билан тўлдирилсин:

«2091-модда. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш

Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш, —

формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

6) 245-модда:

биринчи қисми:

«611» рақамидан кейин «612» рақами билан, «209» рақамидан кейин «2091» рақами билан тўлдирилсин;

«164-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 1711, 173, 1741-моддаларида, 175-моддасининг бешинчи қисмида, 1751, 1753, 1756-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763, 1764, 177, 179» деган сўзлар «164, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 171, 1711, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741, 175, 1751, 1753, 1754, 1755, 1756, 176, 1762, 1763, 1764, 177, 178, 1781, 179, 1791» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам маъмурий ишлар бўйича судьялар кўриб чиқади, ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;

7) 257-модданинг биринчи қисмидаги «178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

8) 261-модданинг биринчи қисмидаги «178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

9) 264-модданинг биринчи қисмидаги «164-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида, 168, 171, 172, 174-моддаларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1754, 1755, 1762, 1791, 2153-моддаларида» деган сўзлар «168-моддасида, 174-моддасининг учинчи қисмида ва 2153-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 265-модданинг биринчи қисмидаги «178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

11) 2681-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2681-модда. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш органлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш органларига ушбу Кодекснинг 2151-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси ҳамда унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда жарима солишга»;

12) 2682-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Кодекснинг 99 ва 178-моддаларида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади»;

13) 287-модданинг 1-банди «209» рақамидан кейин «2091» рақами билан тўлдирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 30-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Банкларда ликвидлилик танқислиги юзага келган ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган гаров активлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, Марказий банк банкларга Марказий банк томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда қисқа муддатли таъминотсиз кредитлар беришга ҳақли»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Марказий банк банкларни кредитлаш шартларини оммавий ахборот воситаларида ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилади».

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 9-модданинг биринчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 46-модданинг биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 49-модданинг биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 51-модданинг тўртинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 56-модданинг матнидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 59-модданинг биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 71-модданинг биринчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 107-модданинг тўртинчи қисмидаги «катта илмий ходим-изланувчилар институтига» деган сўзлар «таянч докторантурага ёки докторантурага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 117-модданинг иккинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 137-модданинг иккинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 225-модданинг учинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 241-модданинг учинчи қисмида «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 23-модданинг учинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 25-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 44-модданинг учинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 109-модданинг учинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 17-моддасининг учинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган 463-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 11-12, 295-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 160-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) 3.3.-бандининг 3.3.3.-кичик банди «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» бўлимининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Олий ўқув юртидан кейинги таълимни олий таълим муассасаларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида (таянч докторантура, докторантура, мустақил изланувчилик) олиш мумкин. Олий ўқув юртидан кейинги таълим диссертация ҳимояси билан якунланади. Якуний давлат аттестацияси натижаларига кўра фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади».

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги 464-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 225-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 15-модданинг биринчи қисмидаги «(катта илмий ходим-изланувчилар институти» деган сўзлар «(таянч докторантура, докторантура» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 19-модданинг учинчи қисмидаги «фан доктори» деган сўзлар «фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 26-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини мунтазам такомиллаштириш»;

олтинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда, № 12, 657-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда) 13-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Божхона органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган намунадаги бепул формали кийим-бош билан таъминланадилар. Божхона органлари мансабдор шахсларининг фарқловчи белгилари ва кийим-кечак билан таъминланиш нормалари қонун ҳужжатларида белгиланади. Формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади».

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) 15-моддасининг иккинчи қисми «нормалар бўйича» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунадаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 1-моддасинингиккинчи қисми «қонунийликни мустаҳкамлашдан» деган сўзлардан кейин «шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 40-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак»;

2) 218-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак».

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) 52-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «катта илмий ходим-изланувчилар» деган сўзлар «докторантлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9, 164-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 186-модда; 2010 йил, № 9, 339-модда, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) 13-моддасининг учинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 333-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 21-моддасининг иккинчи қисми «экологик» деган сўздан кейин «коррупцияга қарши» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6–7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги эллик тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият».

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) 54-моддасининг ўнинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 325-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 26-моддасининг учинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 46-моддасининг иккинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 63-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 369-модда, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда) 4-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

биринчи қисм «маданий мерос объектларини сақлаш» деган сўзлардан кейин «шунингдек шаҳарсозлик фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисм «маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш» деган сўзлардан кейин «шунингдек манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрда қабул қилинган «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-57-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 499-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 18-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.

29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-60-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 23-моддасининг биринчи қисми «экология» деган сўздан кейин «коррупцияга қарши» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 84-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу Кодекс 271-моддасининг иккинчи қисмида ва 283-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар аниқланган тақдирда, бундан қурилиши тугалланган объектларда товарлар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича олинган мажбуриятлар тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилмаган ҳоллар мустасно, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига бу ҳақда уч календарь кун ичида хабар бериши шарт»;

тўртинчи — ўн учинчи қисмлари тегишинча бешинчи — ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 130-модда:

ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки товарлар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади, ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолар (тарифлар) асосида аниқланади»;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

3) 204-модда:

иккинчи қисми «ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солинадиган база солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

учинчи — йигирманчи қисмлари тегишинча тўртинчи — йигирма биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

4) 271-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан йигирма тўрт ой ичида тугалланмаганда мол-мулк солиғи солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб, белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари ахбороти асосида ҳисоблаб чиқарилади, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бунда ушбу тартиб қурилиши тугалланган объектларда товарлар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича олинган мажбуриятларни ўн икки ой ичида бажармаган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек ушбу қисмда кўрсатилган объектларни олган эгаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Объектлар қурилишининг бошланиш ва тугалланиш муддатларини ҳисоблаб чиқариш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан аниқланган объектлар бўйича мол-мулк солиғини ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тартибда тўлайдилар»;

иккинчи — ўн биринчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

5) 283-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан йигирма тўрт ой ичида тугалланмаганда ер солиғи солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб, белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари ахбороти асосида ҳисоблаб чиқарилади, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бунда ушбу тартиб мазкур қисмда кўрсатилган объектларни олган эгаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Объектлар қурилишининг бошланиш ва тугалланиш муддатларини ҳисоблаб чиқариш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан аниқланган майдон бўйича ер солиғини ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган тартибда тўлайдилар»;

6) 329-модданинг:

24-бандидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

36-бандидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 330-модданинг 19-бандидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 331-модданинг 12-бандидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 338-модданинг ўн олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги кўчмас мол-мулкнинг алоҳида тоифаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат божини ҳисоблаб чиқаришнинг бошқача тартиби белгиланиши мумкин»;

10) 349-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар ушбу Кодекс 271-моддасининг иккинчи қисмида ва 283-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳам тўлайдилар»;

11) 355-модда иккинчи қисми 1-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилувчи, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун — агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда). Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарларга (ишларга, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди».

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига(Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модданинг бешинчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 10-модданинг учинчи қисми иккинчи хатбошисидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-319-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 1, 5-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-353-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 9, 239-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 77-модданинг учинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «бандликка кўмаклашиш марказлари» деган сўзлар «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 106-модданинг бешинчи қисмидаги «Меҳнат» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 170-модданинг биринчи қисми «ва унга йўл қўймаслик» деган сўзлардан кейин «шунингдек бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 179-модданинг иккинчи қисми «мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари» деган сўзлардан кейин «шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг аломатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 4-моддасининг учинчи хатбошиси «шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябрда қабул қилинган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-376-сонли Қонунига(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 247-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш»;

2) 23-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«коррупцияга қарши курашиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда иштирок этиш»;

бешинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

37-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

38-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 30-моддасининг 1, 4, 5 ва 10-бандлари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 3 январь,

ЎРҚ-456-сон

Манба: www.lex.uz