ҚарДУ ректори Гродно давлат университетида таҳсил олаётган талабаларимиз билан учрашди

Қарши давлат университети ректори, профессор Д.Набиев 2022 йилдан буён ҳамкор ОТМнинг Математика-информатика факультетида таҳсил олаётган 18 нафар қўшма таълим дастури талабалари билан учрашди. Таълим-тарбия жараёнлари, яратилган шароитлар ва келажакдаги мақсадлар ёшлар билан самимий мулоқотнинг бош мавзусига айланди.

Маълумот учун, 2024-2025-ўқув йилида Халқаро қўшма таълим дастурлари факультети 2-курс амалий математика таълим йўналишининг 12 нафар бакалаврлари ҳамкор университетга 2 йил муддатга ўқишини давом этттиришга юборилади. Қарши давлат университети раҳбариятининг Гродно давлат университетидаги икки кунлик ташриф дастури давом этмоқда.