Университет ректори Д.Набиев Гродно давлат университети Фахрий профессори бўлди

Қарши давлат университети ректори, профессор Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Беларуснинг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети "Фахрий профессори" унвони билан тақдирланди.

Дилмурод Набиев мазкур эътирофга олий таълим муассасалари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантиришдаги самарали фаолияти учун сазовор бўлди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ректори Ирина Китурко Дилмурод Набиевга Фахрий профессор либоси ва тегишли унвон берилганлиги тўғрисидаги дипломни тантанали топширди.

Ректоримизни ушбу унвон билан университет жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!

Маълумот ўрнида, Қарши давлат университети ва Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ўртасида амалий математика бакалавр таълим йўналиши бўйича 2+2 шаклида қўшма таълим дастурлари доирасида малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан ҳамкорлик йўлга қўйилган.